Давлат раҳбари саноат ва энергетика бўйича ҳисобот тинглади

Давлат раҳбари саноат ва энергетика бўйича ҳисобот тинглади

Қозоғистон Президенти Саноат ва қурилиш вазирига мамлакатдаги ишлаб чиқарувчиларнинг ягона рўйхатини ишлаб чиқишни топширди. Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун Ерсайин Нағаспаевни қабул қилди. Вазир ўтган йил якунлари ҳақида гапирди. Шу жумладан, мамлакатда ер ости бойликларидан фойдаланувчилар учун ягона майдонча ташкил қилинди, шаҳарсозлик лойиҳалари рақамлаштирилди, сунъий интеллект ёрдамида геологик билимлар базаси шаклланмоқда. Давлат раҳбари Энергетика вазирини ҳам қабул қилди. Ерлан Ақкенженов мамлакат нефтни қайта ишлаш заводлари барқарор фаолият юритаётгани, жорий йилда уларга 18 миллион тонна «қора олтин» етказиб берилишини маълум қилди. Давлат раҳбарига 2040 йилгача мўлжалланган Нефтни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш концепцияси тақдим этилди. Шу кунларда «Талдиқўрған – Ушарал» ва «Бейнеу – Бўзўй – Чимкент» магистрал газопроводининг иккинчи чизиғи қурилиши давом этяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев ёнилғи-энергетика секторини ривожлантириш бўйича қатор  топшириқлар берди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси