Европа Иттифоқи
Қозоғистон билан ҳамкорлигини кучайтиришни режалаштиряпти. Астанада бўлиб ўтган
матбуот-конференцияда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича халқаро махсус
вакили Дэвид О'Салливан таъкидлашича, умуман олганда, Европа Иттифоқи
республикамизга нисбатан ижобий муносабатда. Журналистлар билан учрашувда
хорижлик меҳмон томонлар қатор иддаоли лойиҳаларни рўёбга чиқараётганини
кўрсатиб ўтди. Келажак учун истиқболли режалар бор. Шу жумладан, яшил технологиялар
ва транспорт соҳасида ҳам.
Дэвид О'Салливан, Европа
Иттифоқининг санкциялар бўйича халқаро махсус вакили:
- Биз Қозоғистон билан
муносабатларда . янада тиғиз алоқалар боғлаган ҳолда ижобий йўналишда
илгарилашни истаймиз. Яна бир марта
таъкидлашни истардимки, биз санкциялар ўзаро чуқур алоқаларимизга монедик
қилишини истамаймиз. Мазкур ташрифимни АҚШ ва Буюк Британия билан бирга ташкил
қилинган апрелдаги визитнинг давоми дейиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.