Бугун Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт
Тўқаев БССТ
Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус билан учрашувда Бутунжаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти
билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди. Шу жумладан, суҳбатдошлар иқлим ва саломатлик бўйича қўшма
тадқиқотлар ўтказиш, тизимга сунъий идрокни жорий этиш масалаларини муҳокама
этди. БССТ
раҳбари Қозоғистондаги иқтисодий ривожланиш ва янги Конституция қабул
қилиниши туфайли амалга оширилаётган сиёсий ўзгаришларни кўрсатиб ўтди.
Учрашув ниҳоясида Бош директор
Президентга
БССТ томонидан
мамлакатимизнинг дори-дармонлар айланмаси бўйича етукликнинг учинчи даражасига
эришганини тасдиқловчи мактубни топширди. Бу эса миллий назорат тизими ишончли эканлигини
кўрсатади. Таъкидлай лозимки, Қозоғистон бу даражага эришган МДҲдаги биринчи ва Европа минтақасидаги тўртинчи давлат бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

