Қозоғистонда янги нефть конлари ахтариляпти

Қозоғистонда янги нефть конлари ахтариляпти

Қозоғистонда янги углеводород конларини топиш ишлари амалга оширилмоқда. 80 дан зиёд разведка қувурлари қазилди. Каспий денгизи Қозоғистон секторининг шимолий-ғарбий қисмида, Қизил Ўрда, Атирау ва Манғистау минтақаларида ишлар давом этяпти. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, йирик нефть конларининг очилиши эҳтимоли юқори. Қозоғистон заминининг бугунги кунгача атиги чорак қисми ўрганилган. Геологоразведкага киритилаётган инвестиция ҳажми ҳам ортяпти. 2023 йилда ажратилган маблағ ҳажми 135 миллиард тенгедан 152 миллиард тенгегача ортди. Келгусида йил сайин 200 миллиард тенге сарфланиши мўлжалланяпти. Нефть қазиб олишга келганда, ўтган йили бу кўрсаткич 84 миллион тоннадан 90 миллион тоннагача ортди, экспорт 64 миллион  тоннадан 70 ярим миллион тоннага етди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.