Қозоғистонда учта янги ГЭС қурилади

Қозоғистонда учта янги ГЭС қурилади

Қозоғистонда учта кичик гидроэлектростанция қурилади. Улар Қарағанди, Ақтўбе ва Абай вилоятларида бунёд этилади. Сув захиралари ва ирригация вазирлиги  берган маълумотга кўра, учта лойиҳа ҳозир давлат экспертизасидан ўтяпти. Ишлар «Кичик ГЭСларни ривожлантириш йўл харитаси» доирасида амалга ошириляпти. Шу кунгача ускуналар қўйиш учун яроқли 29 та объект саралаб олинди. Лойиҳалар рўёбга чиқарилганидан сўнг гидротехник иншоотлар йилига 30 мегаваттгача электроэнергия ишлаб чиқара олади.

Мақсат Ибрагим, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги  Ирригация ва дренаж бошқармаси бош эксперти:

- «Қозоғистон сув хўжалиги» балансидаги кичик ГЭСлар Шимолий Қозоғистон вилоятидаги Сергеевск гидротугунида, Қарағанди вилоятидаги Интумақ сув омборида ва Хоргос дарёсидаги «Дўстиқ» гидротугунида ишлаяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси