Қозоғистонда биринчи модуль қутқариш станцияси очилди

Қозоғистонда биринчи модуль қутқариш станцияси очилди

Қозоғистонда биринчи модуль қутқариш станцияси очилди. У сувда юз бераётган турли нохушликларда иш самарадорлигини оширади. Янги объект Петропавловскда, Есиль дарёси соҳилида жойлашган. У кеча-кундуз иш юритади. Қутқарувчилар учун барча шароитлар яратилган. Пункт соҳил  зонаси ва ўта муҳим объектлар — автомобиль кўприги ва Петропавловск гидротугунини назорат қилиш имконини беради. Модуль қутқариш пости синов тартибида ишлаяпти. Бундай станциялар келажакда бошқа минтақаларда ҳам жорий этилади.

Динара Нургалиева, Официальный Представитель Мчс Рк:

- Тасаввур қилинг: 25 кунда Қозоғистонда тенги бўлмаган янги объект – сувда қутқариш станцияси бунёд этилди. Бу ерда пирс, сувга олиб борадиган қутқарув трапи бор. Ускуналар келтирилди. Ўзингиз кўриб турганингиз каби, ҳамкасбларимга янги форма, янги техника тақдим этилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси