Қозоғистоннинг янги Конституцияси демократик механизмларни мустаҳкамлайди

Қозоғистоннинг янги Конституцияси демократик механизмларни мустаҳкамлайди

Қозоғистоннинг янги Конституцияси фуқароларнинг мамлакат ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш орқали давлат бошқарувининг демократик механизмларини мустаҳкамлайди, сиёсий тизимни ўзгартиради. Мажилис депутати Марат Башимовнинг фикрича, ўзгаришлар ижтимоий институтлар, халқ вакиллари аҳамиятини оширади, ҳокимият ва жамият ўртасидаги очиқ мулоқотни кучайтиради. Депутатнинг таъкидлашича, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий тизимга ишончни оширишга қаратилган суд ислоҳотлари ҳам муҳим. Бундай сиёсат демократик тамойилларга мос келади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан бошланган сиёсий ислоҳотларни давом эттиради.

Марат Башимов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

− Инсон ҳуқуқлари соҳасида муҳим процессуал кафолатлар жорий этилмоқда. Жумладан, «Миранда» қоидасига яқин тамойиллар ҳақида сўз боряпти. Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайтирилади. Ижтимоий онг ҳам ўзгармоқда: инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва демократик қадриятлар устуворлиги бобидаги тушунча тобора мустаҳкамланяпти. Янги Конституциянинг асосий мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада юқори даражага кўтариш, уни амалиётда жорий этишдан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси