Сўнгги ҳисоб-китобларга қараганда, Сирдарё-Туркистон табиат паркининг Бўралдай филиалида ушбу қўштуёқли жониворлар сони 86 тага етган. Уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш парк ходимлари зиммасида, ҳайвонлар учун қулай шарт-шароит яратилмоқда, яъни қишда озуқа берилади, баҳорда эса худди шу участкаларда мутахассислар архарлар учун тузли охурлар қўйиб чиқади. Дарвоқе, ўрнатилган фотоқопқонлар фақатгина Қаратау архарларини эмас, шунингдек, кўплаб Сибирь косули ва ҳатто қўнғир айиқни ҳам тасвирга олган.
Бахитжан Қириқбай, Сирдарё-Туркистон табиат парки бўралдай филиали директори:
- 2022 йил ҳисоб-китобларига кўра, юзга яқин Қаратау архари мавжудлиги аниқланган. Косуллар сони ҳам тўқсон бошга етган. Ҳозирги баҳор кунларида ёввойи жониворларга туз керак. Биз тузли охурлар ташкил этдик ва улар тез-тез келаётганини кузатдик. Ҳайвонларни мунтазам равишда кузатиб борамиз, қолаверса, фотокамералар ўрнатилган. Шу орқали улар ҳолати ва кўчиш йўлини аниқлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси