Қозоғистонликларга тенге кўпроқ маъқул

Қозоғистонликларга тенге кўпроқ маъқул

Қозоғистонликлар хорижий валютадан тенгени афзал кўради. 2015 йилдан бошлаб ҳисоблаганда омонат қўйилган маблағда миллий валюта улуши 24 фоиздан 65 фоизга ўсган. Финпром.кз портали берган маълумотга кўра,  сентябрь охирига келиб, аҳолининг иккинчи даражали банклардаги омонат маблағи ҳажми 14,7 триллион тенгега етган. Унинг кўп қисми – 65,4 фоизи тенгеда, 34,6 фоизи бошқа турли хорижий валюталарда сақланмоқда. Етти йил аввал юртдошларимиз омонатларининг 76,4 фоизи хорижий валютада сақланаётган эди. 2016 йилда бу кўрсаткич 80 фоиздан юқори бўлган. Аналитиклар маълум қилишича, шундан кейин мамлакат аҳолиси миллий валюта – тенгени афзал кўра бошлади. Экспертлар таъкидлашича, кўрилган чоралар шундай натижа берган. Улардан энг муҳимлари – иқтисодиётнинг долларсизланиши, ўтказилаётган монетар сиёсат ва тенгедаги активлар жозибадорлиги, шунингдек, тенгедаги омонатларни муҳофаза қилиш давлат дастури.

Абдумалик Сарманов таржимаси