Қозоғистонда туристик кэшбэкнинг янги механизм таклиф этилди. Унга кўра, саёҳатчи пакет тури доирасида қанча кун ҳордиқ чиқаргани ҳисобга олинади. Бу эса ички туризмни янада рағбатлантириш учун хизмат қилади.
Нуртас Байларов, Қозоғистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги
қўмитаси бошқармаси бош эксперти:
- Ҳар бир тунаб қолган кечаси учун туристга
саёҳат учун тўлаган маблағининг 5 фоизи тшланади, масалан, икки кун дам олса 10,
уч кун учун 15 фоизи қайтарилади. Энг юқори кэшбэк – 20 фоиз, бу маблағ тўрт ва
ундан кўп кун давомида ҳордиқ чиқарганларга берилади. Ушбу механизм гавжум бўлмаган мавсумлардаги турларга, бизнесни, аҳолини
қўллаб-қувватлаш, жойлар бўшаб қолиши олдини олиш учун жорий этилиши
режалаштирилган. Туристик кэшбэк туристик компания ва маркетплейсларда харид қилинган турлар учун тўланади. Маркетплейснинг ўз маблағи бўлган тақдирда кэшбэкни дарҳол тўлайди. Сўнгра давлат бу харажат ўрнини қоплайди. Компаниядан офлайн-форматда сотиб олинган тақдирда ҳужжатларини топширгач давлат кэшбэкни туристга
бевосита юборади.
Бугунги кунда лойиҳа тўла ишлаб чиқилди, туризм бозори вакиллари билан
муҳокама қилиняпти. Механизм доирасида иштирокчиларга минимал талаблар қўйилади. Туристик операторларнинг ички туризм соҳасида лицензияси бўлиши шарт. Маркетплейс эса мамлакат ичида фаолият юритувчи, турист ва туроператор учун қулай бўлиши керак.