Испан фламенкоси, французча қўшиқлар ва португал деликатеслари. Астанада Европа куни байрам қилинди. Анъанавий «Eurofest-2024» фестивали шаҳардаги севишганлар паркида бўлиб ўтди. Евроиттифоқ давлатлари билан бирдамлик ва дўстликни
нишонлаш учун дипломатик корпус вакиллари, мегаполис аҳли ва меҳмонлари, шунингдек, Европа олий ўқув юртларида ўқишни
истайдиган талабалар йиғилди. Томошабинлар учун очиқ осмон остида ўзига хос концерт дастури тайёрланган, мастер-класслар, танловлар ташкил қилинган, Астанада дипломатик вакиллиги ишлаб турган Европа
мамлакатларига хос миллий емаклар тақдим этилди. Бу ерда, дарвоқе,
улар сони 20-дан ошиқ. Бундан ташқари,
тўпланганларни Германия, Польша, Эстония ва Руминия каби
давлатлар элчихоналари томонидан тайёрланган мафтункор шоу томошаси ҳайратда
қолдирди. Махсус
стендларда Европа Иттифоқи Қозоғистон ва Марказий Осиё республикаларида
молиялаштирадиган лойиҳалар борасидаги ахборотлар жойлаштирилди.
Кестутис Янкаускас, Европа
Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси:
- Жорий йилда бу тадбир Астанада бўляпти, менимча, келгуси йилда ва ундан кейинги йилларда бошқа шаҳарларни танлаймиз. Одамлар Европани яқиндан таниши учун қилиняпти, Қозоғистон ва Европа бир-бириа дўст, ҳамкор, биз тобора кўпроқ қозоғистонликлар Европага туризм, бизнес ва ўқиш мақсадида боришини истардик. Ва яна Европадан бу ерга янада кўпроқ сайёҳ келишини, Қозоғистон ажойиботларини кўришини хоҳлардик.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.