Қозоғистон пойтахти иқтисодига киритилаётган инвестициялар ҳажми ортиб боряпти. 2024
йилнинг биринчи ярмида 632 миллиард тенге сармоя келтирилгани
маълум қилинди.
Бу эса ўтган йилнинг олти ойига нисбатан 13 фоизга кўп. 2023 йилда жами 1,6
триллион тенге
маблағ киритилганди. Хусусий инвестицияларда ҳам ижобий динамика кузатилди. Сармоя ҳажми 14 фоизга ўсди.
«Астана инвест» вакиллари таъкидлашича, буларнинг ҳаммаси пойтахтда инвестициявий иқлим қулайлигини кўрсатади.
Сабит Мухамеджанули, Астана шаҳри инвестицияларни ривожлантириш маркази бошқаруви раиси ўринбосари:
- Қурилиш ва
саноатга инвесторлар
келяпти. Ўрта ҳисоб билан олганда, лойиҳаларни рўёбга чиқариш икки йил давом
этади. Келган инвестиция 18-20
ойдан самарасини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси