Қозоғистон келгуси йилдан бошлаб хорижда янги савдо уйлари оча бошлайди.
Made in KZ бренди остида сотиладиган товарлар ҳажмини ошириш бўйича шундай тадбир Савдони ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасида амалга оширилиши режалаштирилди. Лойиҳа 2025 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган. Савдо ва интеграция вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, бунинг натижасида республика биринчи навбатда нохомашё секторида маҳсулот экспортини оширади. 2022 йилда Хитойда ҳам савдо ваколатхоналари ишга туширилади.
Таъкидлаш жоизки, тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, Қозоғистон Осмоности мамлакатига саккиз юз саккиз миллион доллар қийматга эга маҳсулот экспорт қилиш имкониятига эга. Улар металлургия, озиқ овқат, нефть-кимё ва кимё саноати, машинасозлик ҳамда қурилишга оид 60 та маҳсулот туридан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси