Қозоғистонда янги газ кони ишга туширилди

Қозоғистонда янги газ кони ишга туширилди

Лойиҳа туфайли Қизил Ўрда вилояти аҳолиси йилига қўшимча 100 миллион куб метр маҳсулот олади. Миллий компания берган маълумотга кўра, йил охиригача Рожковское кони ҳам маҳсулот бера бошлайди. 2024-2025 йилларда Марказий Урихтау конидан хом ашё жўнатила бошланади. Бу эса йилига 1 миллиард куб метргача газ олиш имкониятини беради. Бундан ташқари, Қаламқас ва Ғарбий Прорва конлари 2027-2030 йилларга бориб, 2 миллиард куб метргача зангори оловни савдога чиқаради. Натижада, 2030 йилга бориб, қўшимча ички бозорга 6 миллиард куб метр газ жўнатиш имконияти туғилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси