Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Американинг The Hill сиёсий нашрида жаҳон етакчиларига мурожаат билан чиқди. Давлат раҳбари келажак учун масъул бўлишга, мавжуд муаммо ва зиддиятларни имкон қадар тезроқ бартараф қилишга чақирди. Улар орасида пандемия, иқлим ўзгаришлари ҳам бор. Лекин энг катта хавф – ядро қуроли сабабли ўз-ўзимизни йўқ қилишимиз. Президент таъкидлагани каби, Қозоғистон ядро қуроли оқибатларини бошидан ўтказган давлат, шу боис, бу қурол тарқалишининг олдини олиш учун курашнинг олд сафларига чиққан. Айни вақтда, Қосим-Жўмарт Тўқаев Биологик хавфсизлик бўйича БМТ агентлиги ташкил этишни таклиф қилди, у келажакда янги пандемияларнинг олдини олишга ёрдам беради. Шунингдек, Давлат раҳбари глобал сув ва озиқ-овқат захиралари масаласини ҳал этишга чақирди. Қозоғистон етакчиси фикрича, ушбу фаолият инсоният келажагини белгилаб беради ҳамда дунё миқёсида қўллаб-қувватланган тақдирдагина ўз самарасини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.