Бунинг учун минтақада «Business Start» танлови ташкил қилинди. Қатнашчилардан бири, 16 ёшли Айша Қуантайилова учун дастур ёзди ва синфдоши билан бирга янги ускунанинг тажриба нусхасини ясади. Ёш ишланма муаллифлари таъкидлашича, заминга қўйилган датчиклар намлик даражасини ҳисоблайди, махсус контроллер ерни суғоришга буйруқ беради. Натижада, автоматик тартибда ҳар бр ўсимлик учун қулай шарт-шароит яратилади. Бу лойиҳа устида икки йил иш олиб борилди.
Айша Қуантай, тадбир қатнашчиси, IT-мактаб ўқувчиси:
- Уйларда ҳаво тоза бўлишини ҳам истаймиз. Чунки турли заводлар кўп, деразани очганимиз билан, тоза ҳаво кирмайди. Шунинг учун уйимизда хонаки гуллар етиштиришимиз керак, биз ана шу гуллар автоматик шаклда ўсишини истаймиз.
Глеб Маркашовнинг ишланмаси эса Европа танловида ғолиб чиқди. У биноларда никотинга кўникиб қолган шахслар борлигини аниқлаб беради. Муаллиф ўз ишланмасини Қозоғистон бозорида ҳам илгари суришни ният қилган. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда танлов янги форматда ўтказилди. Ташкилотчилар вилоят бўйича ўқувчилар ва талабаларнинг ишланмаларини бир ерга жамлади. Жами 29 лойиҳа кўриб чиқилди.
Асхат Какитаев, «Сариарқа дарин» маркази директори вазифасини бажарувчи:
- Болалар лойиҳасини ҳимоя қилиши учун 5 минут вақт ажратилади. Шунингдек, бизда мустақил ҳакамлар – университет вакиллари ва тадбиркорлар бор. Агар тадбиркорларни лойиҳалар қизиқтирса, уларни лойиҳани ўз ишида рўёбга чиқариши мумкин.
Ташкилотчилар таъкидлашича, тақдим этилган ишланмалар менторлар ва бизнес соҳасидаги профессионал устозлар томонидан такомиллаштирилади, чархлаб борилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси