Банк Қозоғистон ландшафтларини тиклаш учун маблағ ажратди

Банк Қозоғистон ландшафтларини тиклаш учун маблағ ажратди

Қозоғистон – яшил воҳага айлантирилади. Бу амбицияли мақсадни амалга ошириш учун ҳукумат мамлакат бўйлаб яшил белбоғлар яратиш, дарахтзорлар барпо этиш ва қачонлардир ҳосилдор бўлган ерларни тиклашга алоҳида эътибор бермоқда. Таъкидлаш жоизки, Глобал экологик жамғарма дастури доирасида Халқаро Тараққиёт ва тикланиш банки Қозоғистонга 4 миллион 300 минг доллар ажратди. Лойиҳа 5 йил ичида рўёбга чиқарилади.

Аян Мейраш, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги ўрмон хўжалиги қўмитаси матбуот котиби:

- Молиялаштириш доирасида дарахт ўтқазиш орқали ҳосилдорлигини йўқотган ерларни қайта ўзлаштириш кўзда тутилган. Масалан, Қизил Ўрдада Орол муаммосини ҳал қилиш учун катта ишлар амалга ошириляпти. Пойтахтда яшил ҳудуд бор, Қизил Ўрда атрофида ҳам яшил белбоғ яратилади.

Орол денгизи ўрнида яшил воҳалар барпо этиш. Бу лойиҳа ҳам рўёбга чиқариляпти. Масалан, яқин келажакда маҳаллий харитадаги ўлик сув ҳавзаси ўрнида 300 минг гектар ўрмонзор пайдо бўлиш арафасида. Унга қўшимча равишда яна 50 минг гектарга кўчат ўтқазилади. Тез орада бу ҳудудда махсус ўрмон хўжаликлари яратилади, унда йилига 4 миллион туп саксовул етиштирилади.

Аян Мейраш, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги ўрмон хўжалиги қўмитаси матбуот котиби:

- Бу ерда дарахтлар ва донли экинлар етиштириш бўйича селекция марказлари барпо этилади. Таъкидлаш жоизки, мазкур марказ президент томонидан қўйилган 2 миллиард туп дарахт экиш вазифасини уддалашимизга хизмат қилади.

Бундан ташқари, ХТТБдан олинган транш Қизил Ўрда ва Жамбил вилоятлари ўрмон хўжаликлари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида Туркистон вилоятидаги ҳисобга олинмаган ўрмонлар инвентаризация қилинади. Ақмўла минтақасида эса ўрмон ўсимликлари уруғларининг генетик банки яратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси