Бокуда буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоев юбилейи муносабати билан чиқарилган почта маркалари тақдимоти бўлиб ўтди. Маркалар Испаниядаги Халқаро туркий маданият ва мерос жамғармаси ташаббуси билан яратилган. Тадбир кенг халқаро аудиторияни ёрқин мутафаккир ижодига жалб қилишга, бутун дунёда қозоқ адабиёти ва маданиятини оммалаштиришга йўналтирилган. Ижодий кечани Абай ижодига бағишланган концерт якунлаб берди.
Гюнай Эфендиева, Халқаро Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти:
- Барча туркий тилли давлатларда Абай ижодига катта ҳурмат билан қаралади. Чунки илдизларимиз бир, тарихимиз бир. Озарбайжон Президенти топшириғи билан пойтахт кўчаларидан бирига Абай Қўнонбоев номи берилди. Бундан ташқари, Бокуда Абай номидаги маданий марказ мавжуд. Барча биродар давлатларда буюк шоирга ҳайкал ўрнатилган.