Тароз шаҳрида Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация Миллий университети очилади.
Республика Бош вазири тегишли қарорни имзолади. Янги олий таълим даргоҳи сентябрь ойида иш бошлайди. Унда сув хўжалиги ва ирригация учун юқори малакали мутахассислар тайёрланади. «Сув хўжалиги ва мелиорация»,
«Геодезия ва картография», «Сув хўжалигида гидротехника қурилиши», «Сув таъминоти муҳандислик тизимлари», «Сув хўжалигида инновациявий технология» ихтисосликлари бўйича билим берилади. Университет учун келаси йилдан таълим бўйича давлат буюртмасидан 245 ўрин ажратилади. Таъкидлаш лозимки, Давлат раҳбари аввалроқ Тароз тегишли моддий-техник таъминот тақдим этган ҳолда гидромелиоратив-қурилиши институтини тиклаш тўғрисида топшириқ берганди. Аввалроқ Республика ҳукумати Дулатий номидаги Тароз минтақавий университетини қайта тузиш
ва унинг базасида иккита олий таълим даргоҳи шакллантириш ҳақида
қарор қабул қилган эди.
Нурлан
Ахметов, Қозоғистон Республикаси Сув
захиралари ва ирригация вазирлиги Фан ва инновациялар департаменти бош эксперти:
- Давлат раҳбари топшириғига кўра, Сув захиралари ва ирригация вазирлиги Тароз шаҳридаги Сув хўжалиги ва ирригация Миллий университетини яратишда иштирок этяпти. Бугунги кунда Сув захиралари ва ирригация вазирлиги билан бирга қандай янги ихтисослар зарурлиги, устувор йўналишлар, таълим стандартларини ўрганяпмиз. Талабаларни жорий йилдан қабул қилиш ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов
таржимаси