Қозоғистонда
янги сиёсий партия иш бошлади. «Адолат» Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан
ўтди. Сиёсий ташкилотга кўп сонли кончилар, нефть ва кон-металлургия саноати
ходимлари, ўқитувчилар, олимлар, спортчилар, тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва
жамоат арбоблари аъзо бўлган. «Адолат» партиясининг асосий мақсади
қонунийлик, давлат ва жамият ўртасидаги очиқ мулоқот тамойилларига асосланган
адолатли жамият қуришга, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантиришга
кўмаклашишдан иборат.
Айбек
Дадебай, «Адолат» партияси раиси:
- Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев ташаббуси билан амалга оширилган ислоҳотлар туфайли мамлакат сиёсий тизими янада очиқ ва рақобатбардош бўлди. Ижтимоий-сиёсий ҳаётда фуқаролар иштироки кенгайди, уларнинг таъсири кенгайди. «Адолат» партиясининг ташкил этилиши ушбу ижобий ўзгаришларнинг ифодаси бўлди.
Партиянинг
устувор йўналишлари қаторида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартиботни
такомиллаштириш, ҳудудларни қўллаб-қувватлаш, рақамлаштириш, инсон капиталини
ривожлантириш бор. Энди ҳудудларда партия фаолияти кенгайтирилади, ташкилот
тузилмасини шакллантириш давом эттирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

