Қозоғистонда келгуси икки йилда қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилади. Улар мамлакат энергетика тизими қувватини 3 гигаваттга оширади. Бундан ташқари, 2026 йилда Қашағанда янги газни қайта ишлаш заводи, «Талдиқўрған – Ушарал» магистрал газопроводи, «Бейнеу — Бўзўй — Чимкент» газопроводининг иккинчи линияси ишга тушади. Бош вазир иштирокида ўтказилган Ҳукумат йиғилишида Президент Миллий қурултойда берган топшириқларни рўёбга чиқариш масаласи кўрилди. Яқин келажакда чегараяқинидаги ҳудудлар тўғрисида қонун ва Минтақавий сиёсат концепцияси ишлаб чиқилади. У вилоятлар ўртасидаги нотенгликни мувозантга келтиради. Транспорт соҳасида йирик инфратузилма лойиҳаси рўёбга чиқарилади. Натижада, 800 километрли йўл қурилиши оқибатида марказий ва ғарбий минтақалар ўртасидаги масофа анча камаяди. Ўлжас Бектеновга берилган ҳисоботларга кўра, мамлакатларда дата-марказлари қуввати салмоқли даражада ошади, бюджет соҳасини режалаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланилади. Келгуси 3 йилда агросаноатда жами 560 миллион доллар қийматга эга йирик лойиҳалар ишга туширилади. Шунингдек, биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва экологик маданиятни ривожлантириш чоралари кўрилади. Бош вазир барча йўналишларда сифатли ва тезкор ишлаш кераклигини таъкидлади, қатор топшириқлар берди.
Ўлжас Бектенов,
Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Давлат
раҳбари ўз нутқида таъкидлашича, иқтисоднинг ўсиши инфратузилмавий ва энергетик,
рақамлаштириш, инсон капиталини ривожлантириш лойиҳалари рўёбга чиқарилиши
билан боғлиқ эканлигини таъкидлади. Президент солиқ сиёсатидаги Ҳукумат
ислоҳотларини қўллаб-қувватлади. Ўзингизга маълум, Парламент Мажилисига биринчи
ўзгаришлар пакети киритилди. Унда бюджет маблағларини сарфлашда тежамкорлик ва
республика бюджети даромад қисмини таъминлаш, давлат органлари ва квазидавлат
секторида янги рақамли технологияларни, сунъий интеллект элементлари жорий
этишни фаоллаштириш кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

