Давлат бюджетининг 60 фоизи ижтимоий соҳага ажратилди

Давлат бюджетининг 60 фоизи ижтимоий соҳага ажратилди

Қозоғистонда ижтимоий соҳага 14 ярим триллион тенге ёки давлат бюджети умумий ҳажмининг 60 фоизи ажратилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Давлат раҳбарига ҳисобот берди. Тамара Дуйсенова маълум қилишича, бугунги кунда республикада ижтимоий соҳани рақамлаштириш даражаси истеъмолчиларни ҳам, уларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини ҳам идентификациялашга, шунингдек, давлт кўмаги тузилмасини ўзгартиришга ҳам имкон беради. Қосим-Жўмарт Тўқаевга Ҳукумат томонидан қабул қилинган таълим, тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, ижтимоий объектлар қурилиши ва қишлоқ аҳолисини қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.