Қозоғистон ҳукумати мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти аниқланган тежасини тасдиқлади. Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ирғалиев маълум қилишича, жорий йилда мамлакат иқтисодиёти 3,1 фоизга ўсиши кутиляпти. Айни вақтда номинал ЯИМ 77,8 триллион тенге бўлиши кутиляпти. Шу жумладан, металлургия, қурилиш, ахборот ва алоқа соҳаларида кўрсаткичлар яхшиланиши кутиляпти. “Бундан ташқари, Миллий банк прогнозига кўра, Қозоғистон экспорти 10,8 миллиард долларга ортади. У 52 миллиард долларни ташкил қилади. Импорт эса 37,1 миллиард долларга етади. Инфляция аввал кўзда тутилган 4-6 фоизли йўлакда қолади», деди Асет Ирғалиев. Таъкидлаш жоизки, бош взир Асқар Мамин парламентга 2025 йилгача мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнози, шунингдек, республика бюджетига аниқликлар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси тақдим этишни топширганди.
Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Қозоғистон иқтисодиётининг йил бошидан буён ўсишига доир оператив маълумотларни ҳамда жаҳон товар бозорларидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда Ҳукумат 2021 йил ижтимоий-иқтисодий тараққиёт Прогнози кўрсаткичлари ва индикаторларига ўзгаришлар киритди. Жорий йилда ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 3,1 фоизни ташкил этиши, нефть нархи баррелига 50 доллар атрофида қолиши, миллий валюта курси бир долларга 425 тенге бўлиши мўлжалланмоқда. Шу муносабат билан, республика бюджети аниқлик киритилган ижтимоий-иқтисодий тараққиёт прогнози асосида шакллантирилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси