Жорий йилда Қозоғистонда умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган 22 та инвестициявий лойиҳа ишга тушди. Улар қаторида Алматидаги вольфрам рудасини қайта ишлаш, бошқа жойларда бўлмаган ўсмаларга қарши препаратлар ишлаб чиқариш ҳам бор. Шунингдек, умумий қиймати 2,5 миллиард доллар бўлган 7 та лойиҳага, шу жумладан, Жамбил вилоятида 1 ГВт қувватга эга электростанция, Чимкентда иссиқхона мажмуаси, Алмати вилоятида сутни қайта ишлаш корхонаси инвестиция киритиш ҳақида келишиб олинди. «Kazakh Invest» миллий компанияси етакчиси Ҳукумат йиғилишида республика иқтисодиётига сармоя жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди. Ержан Елекеев таъкидлашича, мамлакатда 4 та истиқболли соҳа – донни чуқур қайта ишлаш, кўмир химияси, нефть химияси ва нефть газ ускуналари ишлаб чиқаришга инвесторлар маблағини жалб этишнинг таргетланган усулидан фойдаланиляпти. Келгуси уч йил ичида қатор компаниялар билан 10 миллиард долларга қийматга эга қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

