Телефон орқали суҳбатда Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари икки томонлама ва минтақа алоқалари кун тартибида бўлган масалаларни муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев қардош республиканинг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасида ўз вақтида қабул қилган қарорларини маъқуллади. У Шавкат Мирзиёевга Конституцияга ўзгаришлар киритиш бўйича ўтказиладиган референдумда муваффақиятлар тилади. Шу билан бирга, Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу тадбир Ўзбекистондаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар йўлидаги муҳим қадам бўлишига урғу берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.