Манғистау вилояти ҳокимлиги берган маълумотга кўра, Қаламқас-Хазардан дастлабки маҳсулот 2028 йилда олинади. Унинг денгиз платформаси қурилиши 2024 йилда бошланиши режалаштирилган. 2023 йил давомида лойиҳалаш ишлари амалга оширилади. Таъкидлаш лозимки, конни ўзлаштириш бўйича такомиллаштирилган модель контракт 6 февралда имзоланди. Лойиҳа учун 6 миллиард доллар жалб қилинади. Қаламқас-море ва Хазар участкасида 81 миллион тонна нефть бор. Келажакда Каспий денгизи соҳилларида ҳам қатор ишлар олиб борилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси