Тожикистон 2037 йилга бориб тўлиқ «яшил» иқтисодга ўтмоқчи. Республика 7
йил ичида энергия ишлаб чиқаришни тўлиқ тикланувчи манбаларга ўтказиш
ниятида. Президент Эмомали Раҳмон Бокуда бўлиб ўтган СОР 29 Иқлим ўзгариши бўйича БМТ конференциясида шундай
баёнот берди. Бугунги кунда Тожикистонда
электр қувватининг 98 фоизи ГЭСлар ёрдамида олинади. Бундан ташқари, республика карбонат газлари энг кам чиқариладиган ўлкалар
қаторига киради. Айни вақтда, мазкур мамлакат музликлар эришини хавотир билан
кузатаяпти. Уларни муҳофаза
қилиш бўйича республиканинг ташаббусини
БМТ Бош ассамблеяси қўллаб-қувватлади. 2025
йил «Музликларни сақлаб қолиш йили», деб эълон қилинди, уларни муҳофаза қилиш бўйича траст жамғармаси таъсис этилди. Душанбеда Бутунжаҳон метеорология
ташкилоти ва бошқа ҳамкорлар билан бирга Гляциология минтақавий мувофиқлаштирувчи маркази тузиш
режалаштирилган. У иқлим
муаммоларини ҳал қилишга қаратилган ҳаракатларни кучайтириши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси