Биринчи онлайн аукцион 61 миллиард тенге келтирди

Қозоғистонда углеводородларни разведка қилиш ва қазиб олиш бўйича дастлабки онлайн аукцион ўтказилди. Савдо бошида еттита участка нархи 263 миллион тенге этиб белгиланганди. Охирига келиб эса  61 миллиард тенгега етди. Энергетика вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Атираудаги икки участкада разведка олиб бориш учун кураш энг узоқ давом этди. Аукцион ерга эгалик эмас, ердан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Онлайн ва аноним равишда ўтказилаётгани сабабли, иштирокчилар бир-бирини кўрмайди. Бу маълумотлар Энергетика вазирлиги мутахассисларига ҳам берилмайди.

Қозоғистонда  геологоразведка суръати оширилади

Давлат дастурини рўёбга чиқариш доирасида геологоразведка ишлари жадаллашмоқда. Лойиҳа бюджет дотациялари ва ер ости бойликларидан фойдаланувчилар маблағи ҳисобига рўёбга чиқарилади. Қаттиқ қазилма бойликлари ахтариш учун 100 миллиард тенгедан зиёд маблағ сарфланади. Саноат минтақаларидаги экологик муаммолар ҳам четлаб ўтилмайди. Ифлослантирувчи моддалар чиқарган корхоналар тўловлари шаҳар ва туман бюджетида қолдирилади. Маблағ фақат экология муаммоларини ҳал қилиш учун сарфланади.

МАҒЗУМ МИРЗАҒАЛИЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ, ГЕОЛОГИЯ ВА ТАБИИЙ ЗАХИРАЛАР ВАЗИРИ:

- Биз, биринчидан, янги экологик кодексда бу маблағлар маҳаллий бюджетда қолишини кўзда тутганмиз, иккинчидан, ушбу пул маблағлари  100 фоиз экологик тадбирларга йўналтирилиши шарт.