Энеретика тизими интеграциялашади

Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон энергетика тизимини интеграция қилади. СOP-29” Бутунжаҳон Иқлим саммити майдонида уч давлат раҳбари стратегик келишув тузди. Ҳужжат давлатларнинг яшил энергия ишлаб чиқариш ва узатишга қаратилган қўшма саъй-ҳаракатини ўзида ифодалайди. Қосим-Жўмарт Тўқаев уқтирганидек, ушбу шартнома барқарор тараққиётга интилишнинг умумий тарихида янги саҳифани очиб беради. 

Қосимўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

Мазкур ҳужжат давлатларимизнинг энергетик тизимини интеграциялашда янги имкониятлар очади, шунингдек, Европа ва бошқа бозорларга экологик тоза энергия етказишда ишончли йўлаклар барпо этади. Қозоғистон йирик транзит ҳудуд сифатида бунда ўта муҳим роль ўйнайди. Ушбу келишувнинг амалий натижалари иқтисодиётларимизни бирлаштириб, Ўрта йўлакни “яшил кўприк” ўлароқ равнақ топтиришга хизмат қилади  

 

Бундай ҳамкорлик, Қозоғистон Президенти фикрича, тажриба ва илор технологиялар алмашишни фаоллаштиради, давлатларнинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Озарбайжон раҳбари, ўз навбатида, келишув уч республика ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги даражага олиб чиқишини таъкидлади. Ўзбекистон Президенти эса бу келажакка биргаликда қўшиладиган ҳисса рамзи эканлигини билдирди. 

Илҳом Алиев, Озарбайжон Республикаси Президенти: 

Марказий Осиё ва Кавказ минтақалари кўплаб масалаларда бирга ҳаракат қилади, хусусан, яшил энергияни равнақ топтиришда ҳам. Биз Ўзбекистон ва Қозоғистонда тикланувчи энергия манбаларини яратишга доир улкан режалар ва эришилган натижалар ҳақида биламиз. 

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти: 

Ушбу лойиҳанинг экологик аҳамиятини алоҳида айтиш керак. Узатиладиган энергия – шамол ва қуёш энергияси иқлимга таъсирни юмшатиш имконини беради. Бу билан Париж шартномаси доирасида иқлимни муҳофаза қилиш бўйича умумий ҳаракатларни, барқарор тараққиёт мақсадидаги ютуқларни қўллаймиз. 

 

Шунингдек, давлат раҳбарлари иштирокида Қозоғистон, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони энергетика вазирлари яшил энергия етказиб бериш ва уни ривожлантириш тўғрисидаги Ижро дастурини имзолади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.