Қозоғистон ва Индонезия яқин келажакда ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларгача кўпайтириш ниятида. Озиқ-овқат, шу жумладан, ҳалол
маҳсулотлар ёрдамида икки давлат орасидаги
савдо ҳажми ошиши кўзланган. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, январь-май ойларида
давлатлараро товар айланмаси 172 ярим миллион долларни ташкил қилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига
нисбатан тўрт фоизга кўп. Қозоғистондан ушбу Жанубий-Шарқий Осиё
давлатига беш ой давомида 78 ярим миллион доллар қийматга эга ферроқотишмалар,
кўмир, турли дон маҳсулотлари, асбест, электр ускуналар экспорт қилинган.
Индонезиядан эса маиший техника, мойлар, енгил автомобиллар ва бошқа
маҳсулотлар келтирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси