Абай ва Қўстанай вилоятларида беш йил ичида янги қайта тикланувчи энергия объектлари қурилади. Иккита қуёш электр станциясининг умумий қуввати салкам 40 МВтга тенг бўлиб, яна битта газ-поршен манёврли станция барпо этилади. Унинг қуввати ҳам шунча. Лойиҳаларга 90 миллион доллар инвестиция киритилади, дея маълум қилган Энергетика вазирлиги. Яшил энергия маркази йилига 63 миллион кВт соат электр қуввати беради. Вазирлик маълум қилишича, лойиҳаларни рўёбга чиқариш Қозоғистоннинг «яшил иқтисодиёт»га ўтиш концепциясида кўрсатилган марраларга етишига ёрдам беради, қўшимча инвестиция жалб этиш, янги иш ўринлари яратишга имкон яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.