Қозоғистонда жорий йилда экин далалари майдони 23,7 миллион гектарга етди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 413 минг гектарга кўп. Ҳукумат йиғилишида баҳорги дала ишлари бориши муҳокама қилинди. Соҳа вазири берган маълумотга кўра, қишлоқ хўжалигида диверсификация фаол давом этяпти. Буғдой майдонлари қисқартирилиб, озуқа ва мойли ўсимликлар етиштириш ортяпти. Техника баҳорги ишларга шайланган. Хўжаликлар учун нархи бозордагидан 15 фоиз арзон 400 минг тоннадан зиёд дизель ёнилғиси ажратилган. Ажратилган ўғит ҳажми учдан бир қисмга ортди. Мавсумга тайёрланиш учун 385 миллиард тенге енгиллатилган кредит етказиб берилди. Натижада, деҳқонлар уруғлик, ўғит ва ёнилғи, тегишли техникани қулай шартлар асосида харид қилишга муваффақ бўлди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Жорий йилда давлат ёрдами ҳам ортди. Мавсумда экин экиш ва йиғим-терим ишлари учун 700 миллиард теңге, енгиллатилган лизинг дастурларига 200 миллиард тенге ажратилди. Лекин давлат ёрдами фақат ҳалол ва самарали ишлаб чиқарувчиларга етказиб берилиши лозим. Ҳокимлар бюджет маблағидан мақсадли шаклда ишлатилишини мониторинг қилсин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

