Астанада Евроосиё арбитраж ҳафталиги ўтказиляпти

Астанада Евроосиё арбитраж ҳафталиги ўтказиляпти

Қулай инвестициявий иқлим шакллантиришда баҳсларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари ўрни ва арбитраж амалиётига сунъий идрок таъсири. Астанада бўлиб ўтган Евроосиё арбитраж ҳафталигида иштирокчилар ушбу ва  бошқа масалаларни муҳокама қилди. Анжуман «Астана» халқаро молия марказидаги Халқаро арбитраж марказида ўтказилди. Ўзига хос майдончага 300 нафардан зиёд дунёнинг етакчи ҳакамлари ва халқаро ҳуқуқ экспертлари, ҳуқуқшунослар, АҚШ, Буюк Британия, Евроосиё давлатлари тузилмалари ҳамда академик ҳамжамияти аъзолари тўпланди. Тадбир аввалида Америка савдо палатаси ва Туркий арбитраж ҳамжамияти билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.  

Анна Гияр Сажко, Туркий арбитраж ҳамжамияти ҳамраиси: 

- Амалга оширилган ишлардан самимий завқландим.  Ушбу марказ минтақадаги энг кучли ташкилотлардан бири эканлигини кўрсатди. Инвесторлар учун сармоя тикиш билан бирга, инвестициялрини муҳофаза қила олиш, баҳслар юзага келганида, уларни адолатли ҳал этиш ҳам жуда муҳим. «Астана» халқаро молия марказида улар учун тушунарли бўлган махсус майдонча яратилган. Бугунги муҳокамадан сўнг биз Франция, Англия, Қозоғистонда қўшма тадбирлар ўтказиш тўғрисида ҳужжатлар имзоладик. 

Молия марказида шаклланган ҳуқуқий амалиётга ишонч кучайиб бораётганини рақамлар ҳам тасдиқлайди. 2018 йилдан бошлаб унда 4 мингта иш, юз миллионлаб доллар қийматга эга баҳслар кўрилди. Тизим халқаро стандартларга кўра ишлайди, инвесторларга ҳуқуқий ҳимоя беради. Ҳозир 39 та ҳуқуқий тизим билан ҳамкорлик қилиняпти, унинг офислари Қозоғистон, Хитой, Туркия, Евроосиё давлатларида ишлаяпти. 

Кристофер Кэмпбелл-Холт, Регистратор И Руководитель Аппарата Суда Мфца И Международного Арбитражного Центра:

- Кўплар, айниқса, хорижлик инвесторлар марказнинг ўз суди ва Арбитраж маркази мавжудлиги сармоя келтиришларига сабаб бўлганини таъкидлайди. Ҳар қандай бизнес фаолиятида мураккаб вазиятлар юз беради. Инвесторлар бундай ҳолатларда баҳсларни ҳал қилувчи ташкилотларга ишониш мумкинлигига амин бўлиши лозим. Қозоғистонда эса энг юқори даражадаги, шу ерда ишлаётган халқаро экспертлар орқали бундай имконият яратилган.  

Экспертлар таъкидлашича, Астана шу тариқа Евроосиё ҳуқуқий хаби сифатида халқаро бизнесга тадбиркорлик инфратузилмалари ва самарали ҳуқуқий муҳофаза механизмларини тақдим этган ҳолда мавқеини мустаҳкамлаяпти. 

Абдумалик Сарманов таржимаси