Қозоғистонда яна бир саноат парки очилади

Қозоғистонда яна бир саноат парки очилади

Қозоғистонда яна битта саноат парки очилади. Сингапурнинг йирик Xinfa Group компанияси бунинг учун 15 миллиард доллар сармоя беришга тайёр. Объект Павлодар вилоятида иш бошлайди, унга 3 минг гектар ер ажратилади. Ушбу майдончада кўмир, бокситлар, мис, флюорит ва оҳак юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот яратиш учун чуқур қайта ишланади. Шунингдек, металлургия саноати корхоналари фаолиятт юритиши кўзда тутилган. Айни вақтда, саноат паркида анъанавий ва ТЭМ асосида энергетика инфратузилмалари барпо этилади. Қатор корхоналар сода, углерод материаллари ва экологик талабларга мос қурилиш учун маҳсулотлар чиқаради. Компания Қозоғистонда дастлабки тадқиқот ишларини ўтказди, боксит, кўмир ва мис конлари ўрганилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси