Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва бошқа туркийзабон
давлатлар туркшунос олимлари Қозоғистонда йиғилади. Учрашув 9-11 июнь кунлари Алмати яқинидаги «Тамғали» музей-қўриқхонасида ўтказилади. 2004 йилда мазкур қадимий ёдгорлик ЮНЕСКО-нинг бутунжаҳон маданий мерос
рўйхатига киритилган. Бу ерда
илмий-услубий конференция ташкил этилиши режалаштирилган. Турли
давлат вакиллари туркий меъморий меросни ўрганиш, сақлаб қолиш, қайта тиклаш
бўйича минтақавий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади. Тадбир доирасида Туркий маданият
жамғармаси васийлигида ташкил этилган Реставраторлар ва
тарихчи-меъморлар маслаҳат кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилади. Мазкур кенгашнинг мақсади – туркий дунё ва
ундан ташқаридаги туркий маданият ва маданий меросни сақлаб қолиш, муҳофаза
қилиш, илгарилатишдан иборат.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.