Давлат раҳбарига Кўкшетауни ривожлантириш дастури тақдим этилди

Давлат раҳбарига Кўкшетауни ривожлантириш дастури тақдим этилди

Давлат раҳбарига Кўкшетауни 2050 йилгача ривожлантириш бош режаси тақдим қилинди. Вилоят маркази ҳудуди 7 минг гектарга кенгаяди. Шаҳарда аҳоли сони ўсиши кутилмоқда, шу боис, бу ерда тахминан 10 миллион квадрат метр уй-жой қурилиши режалаштирилган. Ҳозирда ТЭЦ, кўптармоқли шифохона, Фуқаро муҳофазаси академияси ва кўпвазифали спорт мажмуаси қурилиши бормоқда. Саноат зонаси барпо қилиняпти.

Президентга «Кўк шалғин» парки лойиҳаси тақдим этилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, Кўкшетаудаги ягона жамоатчилик майдони - «Кўк шалғин» лойиҳаси билан ҳам танишди. Шаҳарнинг асосий жойлари – Мангу олов парки, Шон-шуҳрат хиёбони, Мустақиллик майдони яхлит меъморий ечим билан сайёҳлик йўналишига бирлаштирилади.

Давлат раҳбари Digital Aqmola марказида бўлди

Digital Aqmola марказида Қосим-Жўмарт Тўқаевга продемонстрировали i-Komek Ягона алоқа маркази фаолияти, транспорт, УКХ, хавфсизлик, экология ва соғлиқни сақлаш мониторинг тизими намойиш қилинди. Шу билан бирга, минтақадаги сармоявий лойиҳалар таништирилди. Масалан, аграр соҳада сунъий идрокдан пилот тартибида фойдаланила бошланди. Унинг кўмагида ҳосилдорликни ошириш мумкин. Шунингдек, телекўприк тартибида Қўсши шаҳрига табиий газ етказишга старт берилди.

Давлат раҳбари Шаҳмат уйида бўлди

Ақмўла вилоятига амалий сафари мобайнида Давлат раҳбари Кўкшетаудаги Шаҳмат уйини бориб кўрди. Илгари ушбу бино президентнинг минтақавий қароргоҳи бўлган. Эндиликда Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра, объект болаларга берилди. Айни пайтда ихтисослаштирилган марказда  ўқув-машғулот йиғинлари, етакчи гроссмейтерлар маҳорат дарслари ўтказилади, спортчилар нуфузли турнирларга тараддуд кўради.

Абдумалик Сарманов таржимаси