Каспий тюленлари илмий тадқиқотлар учун ажратиб олинади

150 тадан кўпроқ Каспий тюлени яшаш муҳитидан илмий тадқиқотлар учун чиқариб олинади. Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ва ноёб балиқлар, ҳайвонларни сақлаб қолиш мақсадида шундай иш тутиляпти. Ҳукумат қарорига кўра, жониворлар Тюлень ороллари, Каспий денгизининг Манғистау ва Атирау вилоятлари соҳилларида тутилади. Мутахассислар ҳисобига кўра, 4 йил аввал «Қизил китоб»га киритилган Каспий тюленлари сони 300 мингтадан ошди. Ушбу кўрсаткич ўтган йиллардаги билан деярли бир хиллигича қоляпти. Бу йил жониворлар популяцияси юзасидан тадқиқотлар кенгайтирилган шаклда ўтказилади.

Ануар Шағилбаев, Гидробиология ва экология институти лабораторияси мудири:

– Олдинига морфометрик ўлчовлар амалга оширилади, тюленнинг тумшуғидан панжасигача, кўкрак кенглиги, вазни ҳисобга олинади. Сўнгра вирусологик тадқиқотлар ўтказилади. Шиллиқ пардаси, бурни, кўзидан намуна олинади. Жарроҳлик тадқиқотлари бор. Қон, қон зардоби таҳлил этилади, УТТ, ҳарорат ўлчови амалга оширилади, электрон чипланади. Тюленлар яшаётган соҳилларда уларнинг ҳаракати ва ҳолати, сони, ёшига кўра таркиби, жинсини аниқлаш ишларини амалга оширамиз. Натижалар келаси йили эълон қилинади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.