Жорий
йилнинг дастлабки икки ойида мамлакат иқтисодиёти ўсишда давом этди. ЯИМ январь-февраль ойларида
ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,4 фоизга ошди. Ваҳоланки, январда бу
кўрсаткич 3,8 фоиз эди. Миллий иқтисодиёт
вазирлиги берган маълумотга кўра, қайта ишлаш саноати 9 фоизга, савдо айланмаси
6 фоизга ўсиши катта таъсир қилди. Тоғ-кон соҳасида ўсиш 4,1 фоизни ташкил этди.
Шуни айтиш керакки, икки ой ичида дон, уруғлик ва озуқа сотиш ҳажми 6 марта ортди. Айни
вақтда, сотилган автомобиллар сони 40 фоизга кўп. Қайта ишлаш саноатида
машинасозлик, кимё саноати, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда яхши
натижалар кузатилди. Айни вақтда, дон ташиш 43 фоизга, янчилган
маҳсулотлар сотиш 12 фоизга ортди. Хомашёни чуқур қайта ишлашга асосланган
соҳаларга берилган салмоқли давлат ёрдами туфайли хорижий давлатларга экспорт
қилинган омихта ем ҳажми 5 мартагача, ўсимлик ёғи 28 фоизга ортди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

