Миллий фонд активларини бошқариш концепцияси ишлаб чиқилди

Миллий фонд активларини бошқариш концепцияси ишлаб чиқилди

Бу маблағлар «Миллий фонд – болаларга» дастурини амалга ошириш учун сарфланади. Ҳозирда активларни бошқариш бўйича махсус концепция ишлаб чиқилмоқда. У 7 йилга мўлжалланган. Ҳужжатда жамғарма портфелининг асосий қисмини ёки 60 фоизини облигациялар ташкил қилиши кўрсатилган.  30 фоизи акциялар, ўн фоизга яқини олтин ва бошқа муқобил воситалардан иборат бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, янги тақсимот портфелни ривожланган мамлакатларнинг давлат облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлар билан кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади. Концепциянинг ўзи инвестиция жараёни учун асос яратади ва активларни бошқариш бўйича самарадорлик кўрсаткичларини белгилайди. Лойиҳа муҳокама учун Очиқ меъёрий-ҳуқуқий порталга жойланган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси