Хитойда Қозоғистон инновациявий хаби ишга тушди

Хитойда Қозоғистон инновациявий хаби ишга тушди

Қозоғистон Хитойда «KhanTengri» инновациявий хабини ишга туширди. Очилиш маросими Шанхайдаги Цжанц-зян илмий-технологик паркида бўлиб ўтди, уни «Осиё Кремний водийси» деб аташади. Биринчи ихтисослашган платформа мамлакатимиз ва Марказий Осиё давлатларидаги IT-компаниялар,  стартапларга Осмоности бозорига чиқиш имконини беради. Бу эса глобал ўйинчилар имконияти ошади, дегани. Таъкидлаймиз, хаб Хитойнинг  XNode акселератори билан ҳамкорлик қилмоқда ва турли ривожланиш босқичидаги бизнес учун дастурларни йўлга қўяди.


Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири:


- Бизнингча, бу Хитой бозорида стартапларимизни илгари суриш учун муҳим майдлнчага айланади. Бу жуда катта бозор, бу ерда кўплаб «яккашох»лар, яъни unicorns дунёга келади. Нафақат ғарбий бозорларга чиқиш имкони бўлади, балки Хитойнинг ўзлаштирилмаган йирик бозорига ҳам кирамиз. Шу боис, барча стартапларни, тадбиркорларни IT-хабдан фойдаланишга чақирамиз. Бу ерда барча кўмак кўрсатилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси