DeepTech Bäige танловида энг яхши СИ-стартпалар саралаб олинди

DeepTech Bäige танловида энг яхши СИ-стартпалар саралаб олинди

Қозоғистон кашфиётчилари янги авлод учувчисиз қурилмаларини тақдим этди. Дрон сунъий интеллект билан жиҳозланган. У парвоз вазифаларини мустақил бажаради, вазиятни таҳлил қилади, реал вақтда қарор қабул қилади. Ишланма ҳудудлар мониторинги, автоном навигация ва робототехника соҳасида ишлатилиши мўлжалланган. Лойиҳа DeepTech Bäige танловида биринчи ўринни олди. Унда Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан стартаплар қатнашди. Иштирокчилар тиббиёт, энергетика, агро ва рақамли технологиялар билан боғлиқ ечимларни тақдим этди.


Абзал Дарибаев, Astana Business Campus Инновациялар бўйича бошқарувчи директори:


- Тадбир кичик ҳажмли лойиҳаларга мўлжалланган. Биз 200 та лойиҳадан 10 тасини саралаб олдик. Ёрдамимиз шу билан чекланмайди. Энг яхши лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бу танлов улар учун дебоча, холос.


Абдумалик Сарманов таржимаси