ENU AI Expo кўргазмаси сунъий интеллект соҳасидаги ютуқлар намойиш қилинди

ENU AI Expo кўргазмаси сунъий интеллект соҳасидаги ютуқлар намойиш қилинди

Сунъий интеллект кўзи ожиз одамларга ёрдам беради. Қозоғистон олимлари инклюзив гид ишлаб чиқишди. Ускуна СИ ёрдамида ҳар қандай жойда йўл топишга ёрдам беради. Фақат унга объект харитаси киритилса бас. Унга уланган лазер ва камера бинодаги QR-код ёрдамида йўналишни белгилайди. Йўлбошловчи махсус қулоқликка маълумот узатади. Тизим интернет йўқ ҳудудда ҳам 5 соатгача заряд олмасдан ишлайди. ENU AI Expo сунъий интеллект соҳасидаги ютуқлар кўргазмасида қатор фойдали ишланмалар намойиш қилинди. Яна битта лойиҳа - «электрон бурун». Сунъий ҳид билиш тизими атроф-муҳитга чиқарилаётган чиқинди ҳажмини ўлчайди, емаклар сифатини баҳолай олади.


Алия Исайнова, тадқиқот гуруҳи аъзоси:


- Биз импорт қилинадиган қиммат ускуналар ўрнини боса оладиган ва нанотехнология, СИ ҳамда IoT-тизимларни ўзаро уйғунлаштирадиган ишланмалар яратишни ният қилганмиз. Тизим таркибида сенсорлар бор, улар газларни аниқлайди, катта маълумотлар асосида қандай зарарли чиқиндилар мавжудлигини кўрсатиб беради.


Онлайн таълимда ёрдам берувчи лектор-аватар. SignBridge – виртуал ёрдамчи билан матнларни қозоқча ишоралар тилига таржима қилувчи лойиҳа. Кўргазмада тақдим этилган ишланмалар СИ имкониятларини оммалаштириш ва  тажриба алмашишга мўлжалланган.


Лейла Сабитова, Евроосиё Миллий университети онлайн-таълим департаменти директори:


- Биз бир-биримиздан кўчирмаймиз, аслида биз бир-биримиздан ўрганамиз. Келажакда тижорийлаштириш масаласида эса бир қанча СИ-агентларга мурожаат этганмиз. Айниқса, инклюзив йўлбошчи кўпларни қизиқтириб қўйди. Ҳозир у фақат қозоқ тилида ишлайди. Аммо ҳар қандай бошқа тилни ўргатиш мумкин. Лекин бизни ҳозир айнан Қозоғистон жамияти қизиқтиргани боис Қозоғистондаги сунъий идрокнинг 90 фоизи қозоқ тилида яратиляпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси