Қозоғистон биология бўйича энг нуфузли халқаро олимпиада ўтказиляпти. У жаҳон
ўқувчилари ўртасида ташкил қилинадиган фан беллашувлари илғор еттилигига киради. Интеллектуал танловда 81 давлатдан 305 ёш биолог ва 275 олим иштирок этяпти. IBO да
қозоғистонликлар 28 йилдан буён қатнашади. Шу кунгача ўқувчилар турли даражали 70 та медаль олишга муваффақ бўлишган.
Ғани Бейсембаев, Қозоғистон Республикаси Маориф вазири:
-
Ўқувчиларимизнинг ҳар йили ушбу олимпиадада совринли ўринларни эгаллаётгани
улкан анжуман ўтказа олишимиз учун асос бўлди. Халқаро олимпиадаларда иштирок
этаётган қозоғистонлик ўқувчиларнинг ҳар иккитадан биттаси медаль билан қайтаяпти. Жорий йилнинг
ўзида 243 ўқувчи
нуфузли халқаро фан беллашувлари совриндори бўлди. бу эса мактабларимизда таълим
сифати юқори эканлигини кўрсатади.
IBOда
Қозоғистондан 4 нафар
иштирокчи ва 2 нафар раҳбар
қатнашади. Ўқувчилар кўп
босқичли танлов асосида саралаб олинган, улар республика олимпиадаси ғолиблари. Қатнашчилар назарий ва амалий топшириқларни бажаради.
Астана шаҳри ва Бурабай курортининг диққатга сазовор жойларини томоша қилади,
мамлакат тарихи, маданияти билан танишади.
Нуртўре Тўреханули, Олимпиада иштирокчиси:
- Мен олимпиадага 7-синфдан
бошлаб тайёрланганман. 5
йиллик
меҳнатим туфайли нуфузли беллашувда қатнашиш имконига эга бўлдим. Юртимиз шарафини ҳимоя қилиш ва билимларимни синаб
кўришга тайёрман. Иштирокчиларга
омад тилайман!
Абдумалик
Сарманов таржимаси