Қозоғистонда ягона кўчмас мулк кадастри жорий этилади

Қозоғистонда ягона кўчмас мулк кадастри жорий этилади

У электрон форматга ўтказилади. Жараёнлар автоматлашиши оқибатида ер олиш муддати би р йилдан 30 кунгача қисқаради. Парламент давлат хизматларини рақамлаштиришга доир қонунчиликка ягона кўчмас мулк давлат кадастри яратишга доир ўзгаришлар киритди. У ер ва ҳуқуқ масалаларини бирлаштиради. Ерга доир ҳуқуқлар эса электрон ҳукумати веб-порталида барча учун очиқ бўлган кадастр харитасида кўриниб туради. Унда ерга эгалик, ҳуқуқий ҳолатлар, шаҳарсозлик кадастрлари акс эттирилиши кўзда тутилган. Шунингдек, янгидан қабул қилинадиган қонун меъёрларига мувофиқ, ҳар бир ер участкаси ва кўчмас мулк унификациялашган идентификация ҳужжатлари олади. Улар учун ягона ҳужжат – кўчмас мулк объекти кадастр паспорти жорий этилади.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси:

- Қабул қилинган қонун бу йўналишдаги аниқ қадам ҳисобланади. Қонунга мувофиқ ер участкасини электрон шаклда топшириш имконияти ва бу соҳада давлат сиёсати шаффофлиги таъминланади. Қонун лойиҳаси кўриб чиқилар экан, Сенат унга қатор қўшимчалар киритди. Масалан, қишлоқ хўжалиги юритилиши лозм бўлган ерларнинг ишлатилмаслик ёки самарали ишлатилмаётган ҳолатларини аниқлан механизмлари кучайтирилган. Келажакда бу қонун ер муносабатлари соҳасида давлат хизматларини такомиллаштиради ва самарасини оширади, деб ҳисоблаймиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси