Бугун Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб билан музокара юритди. Давлат раҳбари икки томонлама ҳамкорлик учун махсус ташкилотлар мавжудлигига урғу берди ва Қозоғистон-Сингапур тадбиркорлик кенгашининг аҳамиятини тилга олди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий алоқалар ўзаро муносабатларда катта ўрин тутади. Шу кунгача юртимизга 1,4 миллиард доллар Сингапур сармояси келган, товар айланмаси эса 2 миллиард долларга яқинлашади. Мамлакатда 140 та Сингапур компанияси ва қўшма корхоналар фаолият юритмоқда. Давлат раҳбарлари ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари хусусида фикр алмашди. Хусусан, Алмати яқинида G4 City агломерацияси бунёд этиш ҳамда молиявий ташкилотлар ўртасидаги шерикликни кенгайтириш масаласи кўрилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Сингапур Президентини I даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси