Қоғозбозлик камайтирилади

Қоғозбозлик камайтирилади

Қозоғистонда давлат органларида қоғозбозликни бартарф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилади. Ақўрда сайтида тегишли Фармон матни қўйилди. Ҳужжат бюрократияни бартараф этиш бўйича асосий тамойилларни белгилайди. Биринчи навбатда ижро органлари фуқаролар ва бизнесбилан рақамли форматда мулоқот қилишига устуворлик берилади. Шу жумладан, давлат органлари ахборот тизимларида мавжуд бўлган маълумотни сўраб олиши тақиқланган. Шунингдек, ҳужжатларни қоғозда имзолаш ва саҳифама-саҳифа белгилаб чиқиш бекор қилинади. Ушбу ва бошқа чоралар барча жараёнларни ва босқичларни икки марта қисқартириши кутиляпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.