Сунъий интеллект ва маълумотларни бошқариш. Қўрқит ота номли Қизил Ўрда
университети ҳамда Сеул Фан ва технологиялар миллий университети 2025 йилдан
қўшма лойиҳани ишга туширади. Талабалар дастлабки 4 семестрда Қозоғистонда
таълим олади, кейинги тўрт семестр давомида эса Корея Республикасида ўқийди. Битирувчилар
таълим ниҳоясида иккита диплом олади.
Нурлан Қулмирзаев, Сунъий интеллект институти директори:
– Қўрқит ота номли Қизил Ўрда университети ҳамда Сеул Фан ва технологиялар
миллий университетига 100 та давлат гранти ажратилди. Бу эса СеулТехдаги энг
яхши профессорлардан билим олиш ва сунъий интеллект соҳасида энг яхши
дастурларни ўзлаштириш имконини беради.
Абитуриентлар фикрича, мазкур дастур ҳаётини сунъий интеллект билан
боғлашни истаган талабалар учун яхши имконият.
Тимур Жусаруб, абитуриент:
– Мактабни яқинда тугатдим. Математика ва информатикадан тест топширдим.
Айлтс 5.0 сертификатига эгаман. Қўрқит ота университети қошидаги Сунъий интеллект
институтига ўқишга кирмоқчиман. Ай-Ти йўналишини танладим.
Корея илғор технологиялар институти филиали муҳандислик-техник ихтисосликлар
бўйича магистр ва докторлар тайёрлаш билан шуғулланади. Бундан ташқари, Woosong
университети келгуси йилдан компьютер муҳандислиги, киберхавфсизлик соҳаларида
катта кампус очиш ниятида. Унинг битирувчилари Корея Республикасида ишлаши
мумкин бўлади. Шунингдек, олимлар Жанубий Кореянинг етакчи университетлари ва
илмий мажмуаларида малака оширади.
Абдумалик Сарманов таржимаси