Қозоғистонда «Туркистон – Туркий дунёнинг туристик пойтахти» халқаро туристик форуми ташкил этиляпти. Тадбир 11 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти вазирлари 8-учрашуви доирасида ўтказилади. Анжуманда ташкилотга аъзо ва кузатувчи бўлган давлатларнинг турли шаҳарлари ўртасида авиарейслар ташкил қилиш, Ипак йўли йўналишлари салоҳиятини ошириш, соҳани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Шу кунларда Литва делегацияси Қозоғистонга сафарини давом эттиради. Ишчи гуруҳ 2 кун давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилади. Эртага Астанада Қозоғистон ва Польша Ташқи ишлар вазирликлари департаментларининг маслаҳатлашувлари режалаштирилган. Томонлар савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни кенгайтириш масаласини муҳокама қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.