Туркистон вилоятида саксовул ўрмонлари майдони жадал ўсяпти. Саҳроланишга қарши кураш доирасида ўрмончилар ҳар йили юзлаб гектар қум қоплаган ҳудудларга уруғ қадаяпти. 2021 йилнинг ўзида уч ярим минг гектар ўсимликлар билан қопланди. Саксовул - саҳро йўлидаги ўзига хос тўсиқ. Унинг бир тупи 4 тонна қумни маҳкам ушлаб тура олади. Саксовул ўрмонларининг мавжудлиги экотизимни яхшилайди. Қизил китобга киритилган жайронлар, бедана ва тувалоқлар кўпайиши учун шароит яратади.
Бағдат Қирқинбай, "Байирқум" ўрмон хўжалиги раҳбари ёрдамчиси:
- Саксовулнинг фойдаси кўп. У қумларни бир жойда маҳкам тутади. Соя беради. Чўлларда салқин жой жуда муҳим.
Абзал Рахимов, ўрмон ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича ўтрор давлат муассасаси директори ўринбосари вазифасини бажарувчи:
- Биз асосан қум силжийдиган жойларни танлаб оламиз. Олдинига замин экспертиза қилинади, саксовул ўстириш учун яроқли бўлса - экамиз. Мунтазам шундай ишлаб турибмиз.
Саксовул ўтқазиш осон эмас. Ўрмончилар уни аввалига питомникда етиштиради, кейин чўлга олиб чиқади. Мутахассислар ўрмонга ўт кетмаслигини ҳам назорат қилади. Ўрмон ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ташкилоти 9 та ёнғинга қарши минора ўрнатган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.