Қозоғистондаги Буқтирма сув омбори орқали ўтадиган мамлакатдаги энг узун кўприқ фойдаланишга топширилди. Энди Шарқий Қозоғистон вилоятининг 6 та тумани аҳолиси йил бўйи мана шу кўприкдан бамайлихотир фойдаланади. Улкан сув омборининг икки соҳилини бирлаштирувчи кўприкнинг узунлиги бир километрдан зиёд. Икки томонлама ҳаракатга мўлжалланган объект бир суткада 80 мингта транспорт воситасига хизмат қила олади. Лойиҳа замонавий муҳандислик технологияларидан фойдаланиб, сифат стандартларига мос қурилди. Унинг очилишида қатнашган Бош вазир Ўлжас Бектенов муҳим транспорт йўлаклари ўтувчи минтақада бунёд этилган янги кўприк қўшни давлатлар билан мунтазам алоқани таъминлашини тилга олди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси